Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги ягона қисқа рақам тизимини яратиш таклиф этилди
Фото: 123RF
Тошкент шаҳрида фавқулодда вазият ҳолатларида қўнғироқ қилинадиган ягона қисқа рақам тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида эълон қилинди.
“Тошкент шаҳри аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида “Ақлли шаҳар” (Умный город) концепциясига қўшимча тарзда турли фавқулодда вазият ҳолатларида қўнғироқ қилинадиган телефон рақамларини (101, 102, 103, 104) ягона рақамга бирлаштиришни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, фавқулодда вазият (авария, ёнғин, бетоблик, ис гази чиқиши каби) ҳолатларида одамнинг ўзини йўқотиб қўйиши натижасида рақамларда адашиш ёки тегишли рақамни ёддан чиқариб бир неча ташкилотларга қўнғироқ қилиши ва вақт йўқотишига сабаб бўлмоқда.
Ягона рақамга қўнғироқни амалга ошириш уч тилда сўзлай оладиган оператор хизматидан фойдаланишни таъминлаб, операторнинг фуқародан авария тафсилотларини аниқ ўрганиши, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, буюртма қабул қилиш жараёнида қўнғироқ қилувчининг жойини тез аниқлаши авария жойигача бўлган қисқа йўналишни танлашини таъминлайди.
Фуқаро билан суҳбатлашгандан сўнг оператор ўт ўчириш хизматига, ёнғинда жабрланувчилар бўлса, тез ёрдам хизматига ўзи қўнғироқни амалга оширади ҳамда ўрганилган маршрут ва қолган маълумотларни тақдим қилади. Шунингдек, оператор ижрочини назорат қилади ва ҳисоботини олиб, мониторингини юритиши ҳам мумкин.
“Шу сабабли, Тошкент шаҳар аҳолиси учун фавқулодда вазият ҳолатларида қўнғироқ қилинадиган ягона қисқа рақам тизимини яратишни таклиф қиламан”, - дея якунланган петиция.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026