Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Янги Сергели кўчасидаги янгиланган инфратузилма билан танишди
Янги Сергели кўчасининг 2,1 километрлик қисмида 18,7 млрд сўмлик ишлар бажарилиб, инфратузилма янгиланди. Савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олувчи 24/7 фаолият юритадиган ҳудуд ташкил этилди. Шавкат Мирзиёев қилинган ишлар билан танишиб, фуқаролар билан мулоқот қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 4 июл куни Сергели туманининг Иттифоқ маҳалласидаги Янги Сергели кўчасида амалга оширилган ишлар ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди.
Расмий хабарга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 18,7 миллиард сўмни ташкил этади. Кўчанинг 2,1 километр қисмининг инфратузилмаси тўлиқ яхшиланиб, савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олган кун-у тун фаолият юритадиган ҳудудга айлантирилди.

Ўндан ортиқ болалар майдончаси, 8 та воркаут зонаси, китоб дўкони ҳамда нуронийлар маскани ҳам ташкил этилди.

Ҳудуд атрофидаги 4 та маҳаллада 21 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Янги Сергели кўчасидан кунига ўртача 15-20 мингта автотранспорт воситаси ҳаракатланади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, йилига 1,2 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Лойиҳа доирасида 250 дан ортиқ янги иш ўрни очилди. 95 та мавжуд тадбиркорлик субъектининг фаолияти кенгайтирилиб, 22 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.


Давлат раҳбари маҳалла бўйлаб юриб, миллий меъморий услубда таъмирланган хонадонлар, ободонлаштирилган кўчалар ва аҳоли учун яратилган қулайликлар билан танишди. Маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан мулоқот қилди.