Трамп Эрдўғанни Ливиядаги вазиятга аралашмасликка чақирди

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон суҳбатида Ливиядаги вазиятни кескинлаштирмаслик учун унга аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда Оқ уй хабар қилди.
Трамп Эрдўғанга Туркия парламенти Ливияга ҳарбийларни жўнатиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллагандан кейин қўнғироқ қилган.
“Президент Трамп суҳбатда хорижий аралашув Ливиядаги вазиятни мураккаблаштиришини таъкидлаб ўтди”, дейилган Оқ уй баёнотида.
2 январда Туркия парламенти Ливияга қўшинларни юборишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилганди.
Аввалроқ Эрдўған Анқара Ливияда Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ёлланма жангчилари борлигига “кўз юмиб ўтирмаслигини” айтган. Унинг таъкидлашича, россиялик ёлланма жангчилар Ливиянинг халқаро тан олинган ҳукуматига қарши чиқаётган Ливия миллий армияси қўмондони - маршал Ҳалифа Ҳафтарга ишлайдилар.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор
Жаҳон | 11:23
-
UMS, UzAuto Motors, Uzbekistan GTL каби корхоналардаги давлат улуши сотилади
Иқтисодиёт | 11:21
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Марказий Осиёга ташрифини кечиктирди
Жаҳон | 10:44
-
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради
Жаҳон | 10:32
Мавзуга оид

17:01 / 08.04.2025
Эрдўған мухолифат партияси етакчисини судга берди

18:25 / 29.03.2025
“Ҳануз Эрдўғандек кучли лидер Туркияда йўқ” - сиёсий таҳлилчи билан суҳбат

15:43 / 25.03.2025
Туркияда Эрдўған эраси ва Имомўғли омили – сиёсатшунослар нигоҳида

18:50 / 22.03.2025