Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШга қарши чоралар ҳақида ваъда берди ва Германияни АҚШнинг «ёрдамчиси» деб атади
Германия ҳукумати халқаро қонунларни бузаётган АҚШнинг «қайсидир маънода ёрдамчисидир». IRNA’нинг ёзишича, бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий Германия расмийларининг генерал Қосим Сулаймоний америкаликлар томонидан ўлдирилгани ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб, айтиб ўтди.
Мусавийнинг сўзларига кўра, Теҳрон АҚШнинг Эронга нисбатан «шафқатсиз ва бир томонлама» қадами Берлин томонидан қўллаб-қувватланди, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас, шунингдек, Германия ҳукумати расмий вакилининг ўринбосари Ульрике Деммер Сулаймонийнинг ўлимига олиб келган Америка авиазарбаси Эрон томонидан бир нечта «хавфли провокациядан» кейин содир бўлганини маълум қилдилар.
Ўз навбатида, Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг хабар беришича, Эрон ислом инқилоби соқчилар корпусининг «Ал-Қудс» нуфузли бўлинмаси қўмондони, генерал-майор Қосим Сулаймоний америкалик ҳарбийларнинг ракета ҳужуми натижасида ҳалок бўлгани учун АҚШни жавобгарликка тортиш мақсадида халқаро миқёсда турли чоралар кўради. Бу ҳақда Reuters давлат телевидениесига асосан маълум қилмоқда.
«Бу аниқ террорчилик ҳаракати эди... Эрон Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун АҚШни жавобгарликка тортиш мақсадида халқаро миқёсда турли чоралар кўради», - деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 2 январдан 3 январга ўтар кечаси Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди. У шахсан Дональд Трампнинг топшириғи билан амалга оширилган операция натижасида ҳалок бўлди.
Пентагон бу ҳаракат Қосим Сулаймоний АҚШ дипломатлари учун хавф туғдирган операцияларда қатнашгани ва АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига амалга оширилган ҳужумда қўли борлиги сабаб амалга оширилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026