Самарқанд вилоятида поезд пиёдани уриб кетди
2020 йил 2 январь куни соат 12:45ларда машинист, 49 ёшли М.А. бошқарувидаги 0113-сонли йўловчи поездини Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ҳудудида, Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли “Мароқанд-Гумбаз” бекатлари оралиғидаги 3745-км. 7-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда, 40 ёшли Х.Ю.ни уриб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида айтилишича, рўй берган воқеа натижасида пиёда Х.Ю. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади Тергов департаменти маълумотида.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
10:47 / 07.11.2024
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025 йилдан қатнай бошлайди
23:26 / 06.11.2024