Спорт | 21:08 / 04.01.2020
7308
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон миллий жамоаси ҳимоячиси «Бунёдкор»га ўтади

Тожикистон миллий жамоаси ва «Хўжанд» клуби ҳимоячиси Давронжон Эргашев фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради. Бу ҳақда Тожикистон чемпионати кумуш медаллари совриндори бўлган клуб матбуот хизмати хабар берди.

31 ёшли Эргашев 2019 йилги мавсум якунига кўра Тожикистон чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси деб топилган эди. Энди у «Бунёдкор»га ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун кўмаклашади.

Қайд қилиш жоизки, Давронжон Эргашев турли йилларда «Регар-ТадАЗ», «Истиқлол», «Жетису», «Тараз» (ҳар иккаласи — Қозоғистон) ва «Габала» (Озарбойжон) клубларида ҳам ўйнаган. Тожикистон миллий жамоаси сафида 50та ўйинда майдонга тушган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид