Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги америкаликлар жойлашган авиабаза ракета ҳужумига учради - ОАВ
Ироқдаги "Балад" авиабазаси ракета ҳужумига учради, деб хабар бермоқда араб ОАВ ва Ироқдаги вазиятни кузатаётган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари.
Маълумотларга кўра, номаълум кишилар томонидан Ироқ пойтахтидан 70 км масофада жойлашган авиабазага учта ракета отишган. Бу ерда хусусан, АҚШ бошчилигидаги терроризмга қарши курашиш бўйича коалиция ҳарбийлари жойлашган.
#Breaking
— Blesa Shaways (@Bilesa_Shaweys) January 4, 2020
Photos shows the aftermath of rocket attack targeted #Baghdad’s green zone and #US embassy in #Iraq. pic.twitter.com/ic2I1dqPmC
Ракета ҳужуми тўғрисида расмий маълумот берилмади.
Аввалроқ Бағдоддаги АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудда ракета портлагани хабар қилинганди.
2 январдан 3 январга ўтар кечаси Бағдодда АҚШ авиазарбаси натижасида Эроннинг "Қудс" махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг Ироқда вазият кескинлашди.
Мавзуга оид
08:36 / 02.07.2026
Россиянинг дрон ва ракета ҳужумлари июнь ойида қисқарди
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026