Жаҳон | 19:15 / 06.01.2020
17530
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Афғонистондаги элчиси ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди
АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жон Басс Кобулда 2 йиллик дипломатик фаолиятдан кейин ўз лавозимидан кетишини маълум қилди.
“Мен билан рафиқам Холли учун Афғонистондан кетиш фурсати келди”, деб ёзган элчи твиттерда.
Унинг таъкидлашича, у Афғонистон етакчилари ва фуқаролари бирдам бўлиб, “Толибон” ҳаракати билан муросага келиш мақсадида барча зиддиятларни четга суриб, бирга ишлашларига умид қилади.
АҚШ давлат департаментидаги манбанинг хабар беришича, АҚШнинг Кобулдаги элчилари уларнинг иши катта стресс билан боғлангани сабабли одатда ушбу лавозимда 2 йилдан кўпроқ ишламайдилар.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024