АҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси америкаликларни хавфсизлик чоралари бўйича огоҳлантирди
АҚШнинг Ашхободдаги элчихонаси 4 январь куни америкалик фуқароларни минтақада кескинлик кучайиб бораётгани тўғрисида огоҳлантирди. Шу боис, элчихона фуқароларга вазиятни баҳолашда эҳтиёткор бўлиш ҳамда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўришни тавсия қилди.
АҚШ фуқароларига одамлардан ажралмаслик ва ўзига эътибор жалб қилмаслик тавсия этилган.
АҚШ элчихонасининг огоҳлантириши Яқин Шарқда вазият кескинлашганидан сўнг кузатилди. Бу ҳолат эронлик нуфузли генерал, Ислом инқилоби муҳофазаси корпуси таркибидаги «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний Америка авиазарбаси оқибатида ўлдирилганидан кейин рўй берди. Авиазарба ўтган жума куни эрта тонгда, Қосим Сулаймонийнинг самолёти Боғдодга келганидан кўп ўтмай содир бўлди. Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди.
Шанба куни Оқ уй АҚШ 82-ҳаво десант дивизиясидан Яқин Шарққа 3000 аскар юбораётганини эълон қилди. Reuters’нинг Пентагонга таянган ҳолда хабар беришича, бу қарор АҚШга қарши тобора кучайиб бораётган хавф фонида эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган. Қўшинлар бу ҳафта 750 нафар америкалик ҳарбий етиб келган Кувайтга жойлаштирилади.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трампнинг «Твиттер»да маълум қилишича, агар Теҳрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими туфайли америкаликларга ҳужум қилса, унда Қўшма Штатлар «Эрон учун жуда муҳим бўлган» 52та объектга «жуда тез ва жуда кучли» зарба беришга тайёр турибди.
Эрон ташқи сиёсатидаги бош стратеги, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг махсус бўлинмаси «Ал-Қудс» қўмондони, амалда Эронда оятуллоҳ Али Хоминаийдан кейинги иккинчи одам саналган Қосим Сулаймоний 3 январь куни Бағдоддаги аэропорт ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг дрон орқали берган ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳужум АҚШ президенти Дональд Трампнинг фармойишига биноан амалга оширилди. У Сулаймоний дунёнинг биринчи рақамли террорчиси бўлгани ва миллионлаб кишиларнинг ўлими учун жавобгарлигини айтиб ўтди. Трамп Сулаймонийнинг ўлдирилиши урушнинг бошланиши эмас, урушнинг якунланиши бўлганини қайд этиб ўтди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024