Жаҳон | 21:25 / 06.01.2020
13714
1 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz АҚШдан 745 мингта автомобилини қайтариб олмоқда

Фото: Michaela Rehle/Reuters

Германиянинг Daimler AG автомобилсозлик компанияси АҚШдан турли йилларда ишлаб чиқарилган 745 мингта автомобилини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармасида (NHTSA) маълум қилинди. 

Машиналарни қайтариб олиш кампанияси 14 февралда бошланади ва 2001 йилдан 2011 йилгача ишлаб чиқарилган C, CLK, CLS ва E синфидаги турли моделларни қамраб олади.

Бунга эса ушбу машиналардаги сурилиб чиқувчи томда ойнаванд панел ва ром ўртасидаги бирикма бўшаб қолиши сабаб ҳисобланади. Таъкидланишича, бунинг натижасида панел ажралиб чиқиб кетиши ва нафақат машинадаги йўловчиларга, балки орқада келаётган машиналарга ҳам хавф солиши мумкин.

Mercedes-Benz USA декабрда 30294 дона енгил автомобил ва 4985 дона юк машинаси сотган. Daimler AG’нинг АҚШдаги дилери 2019 йилда умумий ҳисобда 357729 дона машина сотган.

 

Мавзуга оид