Тўра Боболов электр бормаган олис тоғ қишлоғи аҳли билан учрашди
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё тумани марказидан 110 км узоқликда жойлашган Кундаижувоз қишлоғи аҳли билан учрашди.
Қишлоқда 43та хўжалик, 200 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Боболов вилоят ва туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда қишлоқ аҳолиси билан суҳбатлашиб, тоғликларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари билан танишган.
«Қишлоқ одамлари турли масалалардаги эҳтиёжлари хусусида вилоят ҳокимига сўзлаб бердилар. Ташриф давомида кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинди, уларнинг фарзандларига қишки кийим-кечаклар совға қилинди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда Кундаижувоз қишлоғи аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудда замонавий қуёш фотоэлектр станцияси (қуёш батареяси)ни ўрнатиш, вилоят шифокорлари томонидан аҳолини чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказиш ва бошқа шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 03.09.2024
“Кўз ўнгимда дўстимга ўқ тегиб, жони узилди”: Сариосиё жангларида қатнашган ҳарбий ҳикояси
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
14:07 / 28.03.2024
Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди
16:47 / 16.11.2023