Ўзбекистон | 08:03 / 07.01.2020
27047
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолди

Фото: Shutterstock

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида илгари амал қилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар: 

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг асосий ставкаси – 12 фоиз;
дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар учун фоиз ставкаси - 5 фоиз;

Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун:

дивиденд ва фоизлар – 10%;
халқаро юк ташишдаги транспорт хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар (юк ташишдан олинадиган даромадлар) - 6%;
меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича олинган даромадлар, бошқа даромадлар - 20%.

Бундан олдин, солиқ турлари қисқартирилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид