Жаҳон | 09:12 / 07.01.2020
5524
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги терактда 30 киши ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Ben Curtis

Нигериянинг шимолидаги портлашда 30 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, портлаш 6 январда Камерун билан чегарадаги Гамбору шаҳридаги кўприкда содир этилган.

Айни вақтда бирорта террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.  

Ҳудудда “Боко Ҳаром” ва ИШИД террорчилик гуруҳлари фаол ҳаракат олиб боради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид