Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон паспорти дунё рейтингида 85-ўринни эгаллади
Лондонда жойлашган Henley & Partners компанияси жаҳон мамлакатлари паспортларининг 2020 йилги рейтингини эълон қилди.
Рейтингда 57та давлатга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган Ўзбекистон паспорти 85-ўринда қайд этилган.
Сўнгги беш йилдан буён Ўзбекистон паспортининг ўрнида (82-85) жиддий ўзгариш кузатилмаган. Ҳужжат 2006 йилдан кейинги даврда фақат бир марта 85-ўриндан пастга тушган, 2015 йили 87-ўринни эгаллаган.
Янги рўйхатда ҳам (қаторасига учинчи йил) Япония паспорти етакчилик қилмоқда — японияликлар 191та давлатга виза расмийлаштирмай боришлари мумкин. Юқори учликда Сингапур (190 давлат), Германия ва Жанубий Корея (189 тадан) ҳам бор.
4-8-поғона гуруҳларидаги 17та давлатдан 16таси – Европа мамлакатлари, биттаси – АҚШ. Америкаликлар 184та давлатга визасиз бора олишади.
Сўнгги ўриндан Афғонистон паспорти жой олган (26). Ундан олдин Ироқ (28) ва Сурия (29) паспортлари қайд этилган.
Рейтингни тузишда фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши, визасиз ва соддалаштирилган виза режими каби омиллар ҳам ҳисобга олинган.
Мавзуга оид
12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда
17:33 / 07.12.2024
Кипр Путиннинг собиқ курсдошига берилган «олтин паспорт»ни олиб қўймади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
18:21 / 13.08.2024