Путин ва Эрдўған «Турк оқими» газ қувурини расман ишга туширишди
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған 8 январда «Турк оқими» газ қувурини расман очишди.
Икки етакчи Истанбулда газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этишди. Тантанали маросимда Сербия президенти Александр Вучич ва Болгария бош вазири Бойко Борисов ҳам иштирок этган.
Путин ўз нутқида газ қувурининг очилиши нафақат Россия ва Туркия, балки бутун Европа қитъаси учун муҳим воқеа эканини қайд этиб ўтган.
Путин и Эрдоган официально запустили газопровод "Турецкий поток" pic.twitter.com/o1N60n1rKm
— Кремлевский пул РИА (@Kremlinpool_RIA) January 8, 2020
“Турк оқими” Россия ва Туркиянинг охирги йиллардаги энг йирик энергетик лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
“Турк оқими” лойиҳаси ҳар бирининг қуввати 15,75 млрд кубметр газни ташкил қилувчи иккита қувурдан иборат бўлиб, биринчиси Россия газини туркиялик истеъмочиларга, иккинчиси эса Жанубий ва Жануби-Шарқий Европа аҳолисига етказишга мўлжалланган.
Россия гази “Турк оқими” бўйлаб 1 январдан Болгарияга, 5 январдан эса Болгариядаги янги компрессор станциясидан Шимолий Македония ва Грецияга етказила бошланди.
Маълумотларга кўра, ҳар бир қувурнинг узунлиги 930 кмни ташкил қилади. Уларнинг ҳар бири учун диаметри 81 смлик ва оғирлиги 9 тонналик 75 мингдан кўпроқ қувур ишлатилган. Қувурлар ётқизилиши максимал чуқурлиги 2,2 минг метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024