Жамият | 10:42 / 09.01.2020
7056
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабздаги ёнғин натижасида бир оила куйишдан жароҳатланди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 8 январь куни соат тахминан 04:00ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани, Хитой маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, оқибатда Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи, 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дастлабки маълумотга кўра, ёнғин уйдаги гилам тагига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган.

“Ҳурматли фуқаролар, об-ҳаво ҳарорати тушиб кунлар совиши муносабати билан Сизлардан, электр иситгич, газ плитаси ва бошқа турдаги иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда. 

Мавзуга оид