Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшаш учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари маълум қилинди
Лондон Resonance Consultancy консалтинг компанияси экспертлари томонидан тузилган “Энг яхши шаҳарлар 2020” (2020 World’s Best Cities) рейтингининг энг юқори ўрнини эгаллади. Тўлиқ рўйхат компания сайтида эълон қилинган.
Таҳлилчилар ўтказган тадқиқотлари доирасида аҳолиси миллион кишидан ошувчи шаҳарларни бир қатор кўрсаткичлар, жумладан, иқлим, хавфсизлик даражаси, ҳордиқ чиқариш учун инфратузилма ва диққатга сазовор жойлар мавжудлиги, таълим муассасалари, аэропортлар, ресторан ва дўконлар билан таъминланганлик, ўқимишли аҳоли улуши, аҳоли даромади даражаси, шаҳарнинг ижтимоий тармоқларда оммалашгани кабилар бўйича баҳолашган.
Тадқиқот натижаларига кўра, яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингида Лондондан кейинги ўринларни Нью-Йорк, Париж, Токио ва Москва эгаллаган.
Шунингдек, етакчи ўнталикка Дубай, Сингапур, Барселона, Лос-Анжелес ва Рим киритилган.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026