Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон давлат университетининг 105 нафар битирувчиси халқ таълими тизимига ишга қабул қилинди
Андижон давлат университети битирувчилари билан кечган учрашувда ижтимоий-гуманитар фан йўналишлари бўйича битирувчи талабалардан 105 нафари билан шу жойнинг ўзидаёқ ишга жойлашиш ҳақида уч томонлама шартномалар имзоланди.
Вилоятдаги таълим муассасаларида айни пайтда психология, тарих, ҳуқуқ, миллий ғоя ва маънавият асослари фанларидан 112 нафар педагогларга эҳтиёж мавжуд.
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ана шу эҳтиёжни қоплаш мақсадида университет раҳбарияти билан ҳамкорликда учрашув ташкил этди. Унда иштирок этган 4-курс талабалари туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларининг мудирлари, кадрлар бўйича мутахассислар ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари билан бевосита мулоқотда бўлдилар.

– Бугунги кунда таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар ёшларнинг педагогикага бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилаётир, – дейди вилоят ХТБ бошлиғи Ф.Бузруков. – Университет талабалари ҳам ўқишни тугатгач, мактабларда астойдил ишлаш истаги борлигини билдирдилар. Уларнинг иштиёқи, шижоати баланд. Бундай талабалар орасидан эртага моҳир педагоглар етишиб чиқишига ишонамиз. Ўйлаймизки, улар етарлича малака тўплаб олганларидан кейин таълим сифатини оширишга салмоқли ҳисса қўшадилар.
Шу куни уч томонлама шартномага эга бўлган 81 нафар битирувчи талаба жорий ўқув йилининг 3-чорагидан мактабда ишлашни бошлайди, 24 нафари эса 2020-2021 ўқув йилидан педагог сифатида ишлашга киришади.






Мавзуга оид
19:54 / 21.01.2026
Андижон вилояти ҳокимининг 7 йилга қамалган собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев озодликка чиқди
14:02 / 20.01.2026
Электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган майнинг қурилмалари топилди
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
14:39 / 09.12.2025