Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ироқ билан мамлакатдан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетишни муҳокама қилмаслигини билдирди
АҚШ ҳукумати Ироқдан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетишни муҳокама қилиш учун бу давлатга делегация юборишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Морган Ортэгуснинг баёнотида маълум қилинди.
Аввалроқ Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдул Маҳдий АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқотида Ироқдан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш механизмини ишлаб чиқиш учун Вашингтондан Бағдодга ўз вакилларини юборишни талаб қилганди.
"Айни вақтда Ироққа йўл олган ҳар қандай делегациянинг мақсади қўшинларни олиб чиқиб кетиш эмас, стратегик ҳамкорлигимиз билан шуғулланиш, Яқин Шарқдаги кучларимизни тўғри жойлаштиришни муҳокама қилиш бўлади", - дейилади Ортэгуснинг баёнотида.
Шу билан бирга, у Вашингтон ва Бағдод ўртасидаги музокаралар нафақат хавфсизлик, балки икки давлатнинг "молиявий, иқтисодий ва дипломатик ҳамкорлиги" борасида ҳам бўлишини таъкидлаган.
Аввалроқ Ироқ парламенти мамлакатдан хориж қўшинларини чиқариб юбориш учун овоз берганди.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026