Британиянинг “Брекзит”дан кўрган зиёни 170 млрд долларга етди
Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёни бугунги кунда Бирлашган қироликка 170 млрд долларга айланди, Лондон йил охиригача яна 90 млрд доллар йўқотади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Британиянинг “Брекзит” бўйича референдум бўлиб ўтган 2016 йилдан бери энг катта йўқотишлари 2019 йилда қайд қилинди – 82 млрд доллар. Bloomberg Economics иқтисодчиси Дэн Хэнсоннинг айтишича, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши борасидаги мавҳумлик компания ва истеъмолчиларга таъсир қилмоқда.
Жумладан, Британиянинг йиллик иқтисодий ўсиши 2 фоиздан 1 фоизгача камайган. Британия иқтисодиёти Европа Иттифоқи билан муносабатлар қўллаб-қувватланганда ҳозиргидан 3 фоиз кўпроқ бўларди. Хэнсоннинг таъкидлашича, охирги йилларда иқтисодий ўсишнинг пасайиши бутун дунёда қайд қилинмоқда, аммо Британия иқтисодиёти “Катта еттилик” давлатларидан ортда қолмоқда. Иқтисодчи “Брекзит” жараёни якунлангандан кейин ҳам Бирлашган қироллик иқтисодиёти дарҳол тикланмаслигидан огоҳлантирган.
2016 йилда Британияда референдум ўтказилиб, унинг натижаларига кўра Европа Иттифоқи таркибидан чиқишга қарор қилинган.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024