Жамият | 08:16 / 10.01.2020
64704
2 дақиқада ўқилади

Сергелида йирик ёнғин юз берди    

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2020 йил 10 январь куни соат 00:28да, Сергели тумани, Лутфикор 1-тор кўчаси 1-уйда жойлашган, “Сергели кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК ҳудудида ижарада фаолият юритаётган МЧЖга қарашли бинонинг 4-қаватида жойлашган маиший техника ишлаб чиқариш цехи ва бинонинг том қисми 900 кв.м. майдонида ёнган. 

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғиндан бинонинг 1000 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:33да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:20да қуршаб олиниб, соат 03:40да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.  Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек, фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Мавзуга оид