Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сулаймонийдан ташқари Эроннинг яна бир қўмондонини йўқ қилишга уринган – ОАВ
АҚШ эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилган куни Эроннинг Ямандаги яна бир юқори лавозимли командирини йўқ қилишга уринган. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Washington Post газетаси хабар берди.
Газетанинг маълумотига кўра, АҚШ Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг етакчи командирларидан бири Абдулла Ризо Шаҳлоийга қарши муваффақиятсиз операцияни амалга оширган.
Газета журналистлари мурожаат қилган расмийлар Шаҳлоийга қарши операция тафсилотлари ҳақида маълумот беришдан бош тортишган ва фақатгина операция муваффақиятсиз якунланганини айтишган. Манбалардан бирининг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати бир вақтнинг ўзида иккита муваффақиятли операция ўтказилгани тўғрисида эълон қилишга тайёргарлик кўрган.
Сулаймоний ўлдирилганидан сўнг Эрон АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбалари берди. Маълум қилинишича, зарбалар натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026