Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Эрондаги авиаҳалокатда АҚШни айблади
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ҳарбий-космик кучлари қўмондони Амир Али Ҳожизода Украина самолётининг ҳалокатига АҚШнинг ҳаракатлари сабаб бўлганини айтди.
"Бу Американинг минтақадаги ёвузликлари ва ҳаракатлари натижаси. Ўша тунда бизнинг тизимларимиз тўлиқ жанговар шайлик ҳолатида эди. Тунда осмонда кўплаб ҳарбий самолётлар бор эди", — деди у матбуот анжуманида.
Шу билан бирга у ўзидан айбни соқит қилмади.
"Нима бўлганини тушунганимда эса ўлишни истадим. Бу воқеа гувоҳи бўлганимдан ўлганим яхши эди", — деб қўшиб қўйди Ҳожизода.
Қўмондоннинг айтишича, Boeing 737 кичик масофага мўлжалланган ракета билан уриб туширилган. Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими самолётни қанотли ракета деб қабул қилган. Операторда қарор қабул қилиш учун бор-йўғи ўн сония вақт бўлган, аммо алоқадаги носозликлар сабабли у қўмондонлик билан боғлана олмаган ва Ҳожизода таъбири билан айтганда, "ёмон танловни амалга оширган".
"Украина халқаро авиайўналишлари"га қарашли самолёт 8 январь куни тонг саҳарда Имом Хумайний номидаги аэропортдан ҳавога кўтарилган, аммо орадан бир неча дақиқа ўтгач радарлардан ғойиб бўлган ва қулаб тушган. Ҳалокат оқибатида 176 киши ҳаётдан кўз юмди.
Мавзуга оид
08:33
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026