Божхона: товарни эркин муомалага чиқариш муддати қисқартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1057-сон қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиши талаб этиладиган товарларни «Ягона ойна» божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, импорт қилишга рухсат берилади.
Аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш БЮД рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 соат ичида амалга оширилади.
Божхона органларининг ахборот тизими учун товарлар, транспорт воситалари, йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон божхона ҳудудига келишидан бир соат олдин юборилиши мумкин. Ушбу маълумотлар темир йўл ташувчилари ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар томонидан тақдим этилади.
Миллий ва хорижий ташувчилар, бошқа манфаатдор шахслар божхона ахборот тизимига Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни мустақил равишда тақдим этиши мумкин.
Уч ой муддатда олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
09:31 / 11.11.2024
Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси ҳажми айтилди
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
15:20 / 22.07.2024
Ўзбекистон ва Таиланд товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга етказмоқчи
07:04 / 17.05.2024