Жаҳон | 20:07 / 15.01.2020
6953
1 дақиқада ўқилади

Британияда жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида учи тўмтоқ пичоқлар сотила бошланди

Фото : Viners

Британиянинг ошхона анжомлари ишлаб чиқарувчи Vinеrs компанияси учи тўмтоқ пичоқларни сотувга чиқарди. Компания менежментининг фикрича, бу жиноятчиликка қарши курашишга ёрдам беради, деб хабар берди Insider нашри.

Компанияда таъкидланишича, янги маҳсулот мамлакатда совуқ қурол билан амалга оширилаётган жиноятлар кўпаётганига жавобан ишлаб чиқилган. Энди жиноятчилар учи тўмтоқ пичоқни одам танасига тиқа олмайдилар. 

Фото : Insider

Британияда 2019 йилда 44 минг киши пичоқ ва бошқа санчувчи буюмлар билан жиноят содир этган, 285 кишига пичоқ билан жароҳат етказилган. Бу 1946 йилдан бери Британиядаги энг юқори кўрсаткичлар бўлган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид