Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди
Президентнинг “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, қарор билан 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари;
2020-2022 йилларда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга туширишнинг асосий параметрлари;
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурлари.
Манзилли дастурлар маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, сув хўжалиги, шунингдек, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни, олий таълим муассасалари объектларини, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни, мактабгача таълим муассасаларини, тиббиёт муассасаларини ва бошқаларни қуриш ва реконструкция қилишни назарда тутади.
Шунингдек, ҳужжатда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, келишилишини ва тасдиқланишини жадаллаштириш талаб этиладиган лойиҳалар (объектлар) ва молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда тасдиқлаш талаб этиладиган истиқболли лойиҳалар (объектлар) рўйхати келтирилган.
2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланди:
молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса;
лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмаса;
пудратчи (лойиҳачи) ташкилотлар танлов (тендер) ўтказмасдан танлаб олинса.
Ҳужжат қурилиш таннархини пасайтириш ва келгусидаги фойдаланиш харажатларини қисқартиришни инобатга олган ҳолда мутлақо янги намунавий ижтимоий ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини назарда тутади.
2020 йил 1 февралга қадар “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
12:53 / 24.02.2026
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026