Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур туманидаги ЙТҲ: аёл киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 15 январь куни соат 01:55да 102 рақамига Шайхонтоҳур туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабар келиб тушган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Лутфий ва Нурафшон кўчалари кесишмасида 28 ёшли, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи М.А. ВАЗ-2107 русумли автомобилни тегишли рухсатномасиз маст ҳолатда бошқариб, бошқарувни бажара олмасдан йўл четига чиқиб кетган ва йўл четида савдо қилиб турган 56 ёшли Д.В.ни уриб юборган.
Жабрланувчи шифохонага етказилди, аммо унга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олинган жароҳатлар сабабли ҳаётдан кўз юмди.
Ҳозирги вақтда ушбу факт бўйича Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026