Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 5та машина иштирокида ЙТҲ юз берди, тўрт киши жароҳатланди
Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ жойида олинган суратлар тарқамоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
14 январь куни соат 22:50да 102 рақамига Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси, 37 ёшли Т.Т. светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта автомобилларга тўқнашган.

Хусусан, 26 ёшли Ш.Н. бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль, 29 ёшли Р.Х. бошқарган Spark русумли автомобиль, 28 ёшли Б.И. бошқарган Matiz русумли автомобиль, шунингдек, 28 ёшли Ҳ.Я. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомобиллар билан тўқнашув рўй берди.

ЙТҲ натижасида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси, Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси ва унинг 26 ёшли йўловчиси Ш.Н., шунингдек, Matiz русумли автомобиль йўловчиси, 26 ёшли А.Ж.га турли хил оғирликдаги тан жароҳатлари етган.
Cobalt автомобилининг светофор тақиқловчи белгисига тўхтаган бошқа автомобиллар билан тўқнашуви сабабига аниқлик киритилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026