Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш, бир киши ҳалок бўлди
Фото: Тергов департаменти
2020 йил 16 январь куни тахминан соат 11:30ларда, Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида портлаш юз берган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилиши айтилган.
Мавзуга оид
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
17:50 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
10:15 / 13.01.2026