Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Туркманистонга порахўр амалдорлардан мусодара қилинган 1,3 млн долларни қайтаради
Швейцария Туркманистонга порахўр амалдорлардан мусодара қилинган 1,3 млн долларни қайтармоқда. Бу ҳақда Швейцария ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.
Бироқ хабарда ушбу пуллар кимдан ва қачон мусодара қилинганига аниқлик киритилмаган.
Швейцария ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, Туркманистонга қайтариладиган пуллар БМТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳасига йўналтирилади.
Бу ҳақидаги келишув 15 январда Бёрнда Швейцария, Туркманистон ва БМТнинг Тараққиёт дастури ўртасида имзоланган. Лойиҳа доирасида қайтариладиган пулларга силни даволаш учун дори-дармон сотиб олинади.
Расмий хабарда маълум қилинишича, пуллар Швейцариянинг сиёсий шахсларнинг ноқонуний бойишига қарши курашиш стратегияси доирасида мусодара қилинган.
Бу туркманистонлик сиёсатчилар ноқонуний қўлга киритган пулларнинг Туркманистонга биринчи марта қайтарилиши эмас.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026