Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский бош вазир истеъфосини қабул қилмади
Украина президенти Владимир Зеленский бош вазир Алексей Гончарук билан учрашувда можароли аудиоёзувлар билан боғлиқ юзага келган вазиятга муносабат билдирди ва Гончарукнинг истеъфосини қабул қилмади.
“Мен сиздан истеъфога чиқиш ҳақида ариза олдим. Охирги можароли вазият сабабли мен сизга ва ҳукуматингизга, агар сиз жамоатчиликни ташвишлантираётган баъзи нарсаларни ҳал қила олсангиз, яна имконият беришга қарор қилдим”, деб айтган Зеленский учрашувда.
Украина президенти бош вазирга қўяётган вазифалар орасида вазирликлар ва давлат компанияларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги концепциясини ишлаб чиқиш бор.
Зеленский ҳукумат аъзоларини нопрофессионал ва ноҳалол деб ҳисобламаслигини, бироқ Гончарук билан бирга “ҳукуматни кучайтирмоқчи эканликларини” айтган.
“Мен сиз бу ҳукуматни қандай танлаганингиз, сиз ва улар билан гаплашганимиз эсимда. Шу сабабли сиздан ҳукуматдаги заиф жойларни топишни ва у ёки бу раҳбарни унинг малакаси ҳақидаги маълумотларга таяниб алмаштиришни сўрайман”, деб таъкидлаб ўтган Украина етакчиси.

Аввалроқ YouTube’да Гончарукнинг ҳукумат аъзолари билан учрашувидан ёзиб олинганлиги таъкидланган аудиоёзув пайдо бўлган. Унда гўёки Гончарук Зеленскийни “жуда оддий фикрловчи, иқтисодий соҳада ҳеч нарсани тушунмайдиган ношуд” деб атаган.
Шу можаро сабабли Гончарук 17 январда истеъфога чиқишга ариза ёзган. У 3 дақиқали видеомурожаат билан чиқиб, аудиоёзувнинг ҳақиқийлигини на тасдиқлаган ва на рад этган. Унинг таъкидлашича, аудиоёзув монтаж қилинган.
Зеленский ҳуқуқ-тартибот идораларига аудиоёзувни ким тайёрлагани ва интернетга жойлаганини аниқлаш учун икки ҳафта муҳлат берди.
Гончарук Украина ҳукуматига 2019 йил 29 августдан раҳбарлик қилади. Бунгача у президент офиси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
11:00 / 03.11.2025
Зеленский Германияга Patriot мажмуалари учун миннатдорлик билдирди
10:49 / 25.10.2025
Зеленский: РФ нефт секторига босимни кенгайтириш керак
08:23 / 25.10.2025
Дмитриев: Зеленский урушни тугатиш сари катта қадам қўйди
13:35 / 24.10.2025