Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 йил қамоқда ўтирган маҳбус қатл этилишига саноқли соатлар қолганда афв этилди
АҚШнинг Жоржия штатида эвтаназия йўли билан қатл этилишга ҳукм қилинган маҳбус Жимми Флетчер Медерс ҳукм ижро этилишига бир неча соат қолганда афв этилди. Бу ҳақда UPI нашри хабар берди.
Афв этиш ва шартли-муддатдан олдин озодликка чиқариш бўйича давлат кенгаши Медерсга чиқарилган ўлим жазосини умрбод қамоқ жазоси билан алмаштиришга қарор қилган.
Маҳбус 16 январда қатл этилиши керак эди. Бироқ кенгаш 15 январда ўтказган йиғилишдан кейин ҳукмни юмшатишга қарор қилган. Кенгаш маҳбус жиноятни содир этишгача судланмагани ва панжара ортида ўтказган 30 йилдан кўпроқ вақт ичида фақатгина бир марта кичик ҳуқуқбузарликни содир этганини эътиборга олган.
Медерс 1989 йилда маст ҳолда дўкон сотувчисини ўлдиргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлган.
Таъкидланишича, АҚШда 1976 йилда ўлим жазоси тиклангандан кейин Жоржияда 74 эркак ва бир аёл қатл этилган.
Мавзуга оид
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:18 / 27.06.2026
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳужумдан кейин АҚШ Эронга зарба берди
21:31 / 26.06.2026