Ўзбекистон | 07:57 / 18.01.2020
47296
47 дақиқада ўқилади

Фуқаролар қурол соҳасида рухсатномани қандай тартибда олиши маълум бўлди (батафсил)

Фото: РИА Новости/Виталий Аньков

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари томонидан рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида жисмоний шахсларга бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар қуйидаги рухсатномалар ҳисобланади:

фуқаровий қуролни, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир;

фуқаровий қурол, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир;

фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир;

спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини сақлашга доир;

сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир;

қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир;

қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир;

фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир;

фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир;

фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир.

Оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметрга қадар бўлган пневматик ов қуролини ҳамда оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли ва кўрсатиб ўтилган қурол турларининг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш Миллий гвардия органлари рухсатномаларисиз амалга оширилади.

Тиғли совуқ ов ва сигнал берувчи ов қуролини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш Миллий гвардия органлари рухсатномаларисиз овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Ўқотар ов қуроли ва оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролининг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш ва олиб юриш, ташиш Миллий гвардия органлари томонидан берилган ўқ-дориларнинг тури ва калибрига мос ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Силлиқ стволли ўқотар ов қуролига шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган патронлар учун фойдаланиладиган иницияланадиган ва оловланадиган модда ва материалларни (порох, капсюллар) олиш, реализация қилиш, сақлаш, ташиш Миллий гвардия органларининг силлиқ стволли ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Ўқотар ов, силлиқ стволли спорт, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ташиш Миллий гвардия органларининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси асосида амалга оширилади.

Жўнатувчилари ёки қабул қилувчилари чет давлатларининг мудофаа вазирлиги, ички ишлар, хавфсизлик органлари, чегара қўшинлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган давлат тузилмалари ҳарбий қисмлари бўлган фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини транзит қилиш махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномалар бериш, беришни рад этиш, рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Миллий гвардия марказий девони, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари (ваколатли орган) томонидан қабул қилинади.

Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш суд қарори асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Рухсатномалар Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари томонидан берилади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган рухсатномалар бундан мустасно.

Фуқаровий, мукофот қилинган, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга, сойли стволли ўқотар қуролини, шу жумладан комбинацияланган ўқотар қуролни, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир рухсатномалар Миллий гвардия марказий девони томонидан берилади.

 Қуйидагилар қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беришга доир талаблар ва шартлар ҳисобланади:

а) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш;

б) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, сақлаш хавфсизлигини ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ҳамда улардан бегона шахслар фойдаланишини истисно этишга қаратилган чораларни кўриш;

в) қуйидагилар муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик:

“Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 19-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дорилари;

шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга ёки электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш, ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари;

г) рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дорилари доирасида ва уларга оид ҳаракатларни шахсан бажариш ва (ёки) фаолиятни шахсан амалга ошириш;

д) аризачининг йигирма бир ёшга (фуқаровий ов, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларига эгалик қилиш учун) ва ўн саккиз ёшга (фуқаровий спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролига эгалик қилиш учун) етган бўлиши;

е) аризачининг доимий яшаш жойига эга бўлиши ҳамда “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги;

ж) жамоат тартибига, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик, баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно);

з) ов қоидаларини бузганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги (фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларига эгалик қилиш учун);

и) овчилар жамоат бирлашмасида (ов қуроли учун) ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларда (спорт қуроли учун) қурол билан хавфсиз муомалада бўлиш қоидаларига оид билимларининг текширувидан, шунингдек қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий текширувдан ўтиши (қурол билан мукофотланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно);

к) доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, янги доимий яшаш жойи бўйича прописка қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида тегишли ваколатли органга ўзига тегишли фуқаровий қуролни қайта рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш;

л) қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин, бошқа турдаги рухсатномалар муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни уларнинг муддатлари тугашидан камида ўн иш кунидан олдин ваколатли органга тақдим этиш;

м) амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш учун асос бўлган ҳолатлар юзага келгандан кейин қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномаларни ўн кунлик муддатда ваколатли органга қайтариш;

н) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун Миллий гвардия органлари ходимларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

а) фуқаровий қурол, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали сотиб олиш;

қурол ва унинг ўқ-дориларини олгандан сўнг ўн кунлик муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларни расмийлаштириш (қурол ва унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш) учун зарур бўлган ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиш;

б) фуқаровий, коллекциялаш ва мукофот қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиш;

қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилгандан сўнг ўн кунлик муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун тегишли ҳужжатларни (қисман реализация қилинганда), шунингдек қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг аслини (тўлиқ реализация қилинганда) ваколатли органга тақдим этиш;

в) фуқаровий ва мукофот қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш бўйича:

ўқотар ов қуроли, оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли, сигнал берувчи қурол ва унинг ўқдорилари, тиғли совуқ ов қуроли, коллекциялаш ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини доимий яшаш жойида қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш;

коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланган хоналарда сақлаш;

оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт қуролини ва спорт улоқтириш қуролини спорт (ўқ отиш) объектлари ҳудудидаги жиҳозланган қуролхоналаридаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш;

қуролни сейфларда ёки металл шкафларда, унинг ўқ-дориларини эса – ушбу сейфлар ёки шкафлар ичидаги қулфланадиган алоҳида қисмида (бўлинмасида) ёки алоҳида қулфланадиган сейфларда ёхуд металл шкафларда сақлаш;

г) сойли стволли ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича:

қуролни жилдларда, қинларда ёки махсус (мослаштирилган) ғилофларда ўқи чиқариб олинган ҳолатда ўқ-дориларидан алоҳида ташиш;

бегона шахсларнинг тўғридан-тўғри кўриши ва уларни эркин олиши имкониятини истисно этадиган шароитларда ташиш;

ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш;

д) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш бўйича:

қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага биноларини ижара олиш (улар ўз эгалигида бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, қурол ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича шартномаларни тузиш;

кўргазмани ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник ва видеокузатув воситалари ҳамда Миллий гвардия органлари техник қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозланган стационар турдаги бино ва иншоотларда ташкил этиш;

кўргазмага (шу жумладан, чет эллик иштирокчилар томонидан) қўйилган қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақланиши, сақлаш хавфсизлигини таъминлаш, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштирилган ва сақланадиган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини олдини олишга қаратилган чораларни кўриш;

кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиб, кўргазма ўтказиш жойидаги Миллий гвардия органига келишиш учун тақдим этиш;

қурол ва унинг ўқ-дориларини бошқа предметлар билан бирга кўргазмага қўймаслик, қуролни ишлаб чиқариш, унга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш мўлжалланган қурилмалар ва асбоблар, спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари ҳамда қуролнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек тарихий-маданий кўргазмалар экспонатлари бундан мустасно;

қуролни ва унинг ўқ-дориларини музейбоп тарзда кўргазмага қуйишни уларни Миллий гвардия органларининг техник-қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш ёпиқ (қулфланадиган) витрина ва стендларда амалга ошириш;

қуролни ва унинг ўқ-дориларини бут ва хавфсиз сақланишини таъминлаш, улар жойлаштириладиган ва сақланадиган жойларга бегона шахслар киришини истисно этиш;

 қуролнинг ўқ-дориларини ўқсизлантирилган холда кўргазмага қўйиш;

кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси рухсатномаларини олиш, уларни ташиш, кўргазма ўтказилаётган объект ҳудудида уларни қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича чораларни кўриш (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда);

е) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича:

ушбу банднинг “г” кичик бандида кўрсатилган талабларга риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган ов ва спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини ов тўғрисидаги шартномада, спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);

Ўзбекистон Республикасида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини улар олинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);

ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича:

транзит қилинадиган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни тақдим этиш;

ушбу банднинг “г” кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя қилиш;

ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (автомобиль транспортида ташишда) ёки “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш.

 Рухсатнома олиш учун аризачи яшаш жойидаги ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Низомнинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ рухсатнома бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган ариза:

фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, паспорт (яшаш гувоҳномаси) серияси ва рақами, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш манзили, мурожаат учун телефон рақамлари;

аризачининг бажармоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган ҳаракати ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади, ҳаракатни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол (тури, хили, модели ва калибри) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри) тўғрисида маълумот;

қурол ва унинг ўқ-дориларни жойлаштириш, сақлаш жойи;

ҳаракатни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун тахминий муддат (зарур бўлганда).

Аризада қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади:

а) фуқаровий ва коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари реализация қилишда – реализация қилиш режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг номи ва манзили тўғрисида маълумотлар;

б) ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини сақлашда – спорт (ўқ отиш) объектининг номи ва жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

в) сойли стволли ўқотар спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини ташишда – спорт мусобақалари ва ўқув-машқ йиғинлари ташкилотчиси ва ўтказиш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда – ташиш учун жалб қилинган транспорт воситаларининг русуми ва рўйхатдан ўтган давлат белгилари) тўғрисидаги маълумотлар;

г) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда – кўргазмага жойи, шунингдек ҳар куни кўргазма иш вақти тугагач қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш учун улар бут сақланишини таъминлайдиган қуролхона тўғрисидаги маълумотлар (кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дорилари очиқ витрина ва стендларга жойланган холларда);

д) фуқаровий, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш жойлари, жўнатувчи ва қабул қилувчи давлатлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда – транспорт воситаларининг русуми ва рўйхатдан ўтган давлат белгилари), олиб киришнинг (олиб чиқиш, транзит) тахминий вақти, шунингдек транзит иштирокчилари – давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг тахминий йўналиши тўғрисидаги маълумотлар (транзит қилишда).

Жисмоний шахсларга қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи
оҳасида рухсатномалар бериш
СХЕМАСИ
 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I-босқич

 

Аризачи- жисмоний шахс

 

1. Низомнинг 11-иловасида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ рухсатнома олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар билан аризани тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни ваколатли органга кўриб чиқиш учун бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали киритади.

 

Аризачининг хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб, нусхаси ҳужжат олинган сана кўрсатилган холда аризачига зудлик билан юборади (беради).

2. Аризани кўриб чиқади, рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Рухсатномани аризачига беради (юборади) ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

4. Рухсатнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқишга ҳужжатларни тақдим этиши учун етарли муддат кўрсатилган холда хабарнома юборилади.

5. Реестрга тегишли ёзувларни киритади.

 

1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда дархол.

 

2. Низомнинг 8-иловасига мувофиқ.

 

3-4. Тегишли қарор қабул қилингандан сўнг бир кун ичида.

 

 

 

 

 

 

5. Аризачига рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

III-босқич

 

Аризачи- жисмоний шахс

 

Рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран тақдим этиши мумкин.

Рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг тақдим этилган ариза янгитдан киритилган деб ҳисобланади.

 

Рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва рад этиш сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IV-босқич

 

Ваколатли орган

 

Аризачи томонидан белгиланган муддатда рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни такроран кўриб чиқишни амалга оширади.

 

Рад этиш сабабларини бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва рад этиш сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай.

 

 

 

Рухсатнома бериш доир аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ҳамда
қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсатномаларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
 

Т/р

Рухсатнома

номи

Содир этиш ва (ёки) амалга ошириш учун рухсатнома талаб этиладиган ҳаракат ва (ёки) фаолият

Рухсатнома олиш учун талаб қилинган ҳужжатлар рўйхати

Аризани кўриб чиқиш муддати

Рухсатно-манинг амал қилиш муддати

1.

Фуқаровий қуролни, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қуролни олиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш

 

 

 

 

 

Коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларни олиш

1 Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қуролни олиш учун:

а) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси);

б) илк бор қурол олган, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролидан ташқари фуқаролар учун – овчилар жамоат бирлашмаси томонидан (ов қуролини олиш учун) ҳамда отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан (спорт қуролини олиш учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига оид билими текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

в) қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса (илк бор қурол олаётган фуқаролар учун, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли бундан мустасно – қуролни сақлаш ва олиб юриш рухсатномасини муддатини узайтиришда);

г) овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);

д) овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);

е) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган, спорт қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ спорт тури кўрсатилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун);

ж) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Ҳарбий хизматчилар, махсус орган ва ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари қуролни олишда мазкур банднинг “а”, “г”, “д”, “е” кичик бандларида назарда тутилган ҳужатларни, шунингдек, махсус орган ёки ҳарбий тузилмаларда хизматни ўтаётганликлари, ҳарбий ёки махсус унвонини ҳамда адлия малака даражасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида белги қўйилган шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси);

б) аризачи ўзи фуқароси хисобланган чет давлатнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ва уларга тенглаштирилган ташкилотнинг илтимосномаси;

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

3. Коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва ўқ-дориларни олиш учун:

а) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси);

б) қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса (илк бор қурол олаётган фуқаролар учун, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли бундан мустасно – қуролни сақлаш ва олиб юриш рухсатномасини муддатини узайтиришда);

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

30 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

30 иш куни

3 ой

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик яшаш даврида, аммо
30 кундан ошмаган муддатда

 

 

3 ой

2.

Фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома

Фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни

30 кун

3.

Фуқаровий қуролни ва мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома

Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юриш

 

1. Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш учун:

а) фуқаровий қуролни рўйхатдан ўтказишда – фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қурол олишга доир рухсатнома (сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун).

б) фуқаровий қуролнинг мувофиқлик сертификати (агарда у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган бўлса);

в) ўлчами 30х40мм бўлган 2 та фотосурат;

г) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

2. Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун:

а) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома);

б) мукофотлашга оид ҳужжатлар ёки улардан берувчи орган томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган нусха (махсус орган ёки ҳарбий тузилма раҳбарининг буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, чет давлатлар раҳбарларининг ҳамда чет давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари);

в) 30х40мм ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

г) мукофот қилинган қурол талабларига мос келишини аниқлаш мақсадида кўздан кечириш учун қурол ва унинг ўқ-дорилари (чет давлатлар раҳбарларининг ҳамда чет давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари асосида олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари учун);

д) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 иш куни

3 йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

муддатсиз

4.

Спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ  бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини сақлашга доир рухсатнома

Спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ  бўлган пневматик спорт қуролини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини спорт (ўқ отиш) объекти ҳудудида сақлаш 

а) спорт қуролини рўйхатдан ўтказишда – фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қурол олишга доир рухсатнома (сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун);

б) фуқаровий қуролнинг мувофиқлик сертификати (агарда у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган бўлса);

в) 30х40мм ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

д) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган спорт (ўқ отиш) объекти ҳудудидаги қуролхонада спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланишини таъминлаш тўғрисидаги ҳужжат (тасдиқ);

е) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни

3 йил

5.

Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома

Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини ташиш

1. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун:

а) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахснинг спорт тадбирлари ёки ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат (буйруқ, календар режа-графиги ёки улардан кўчирма, спорт тадбирида иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси);

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

2. Коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун:

а) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

б) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

3. Кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун:

а) кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси;

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни

90 кун

6.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома

Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш

а) қуролни сақлашга мўлжалланган хонада ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатнома нусхаси;

б) қуролни сақлашга мўлжалланган хона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш пульти орқали қўриқловга олинганлиги юзасидан тузилган шартнома нусхаси;

в) ўрганишлар, тадиқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашнинг натижалари бўйича ҳулоса (мавжуд бўлса);

г) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

30 иш куни

3 йил

7.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома

Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш

а) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижара олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналар қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусҳаларини илова қилган холда шартномалар ҳамда Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш пульти орқали қўриқловга олинганлиги юзасидан тузилган шартнома нусҳаси;

б) кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни жойлаштириш схемалари (келишиш учун);

в) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларини олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилари олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда);

г) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

30 иш куни

Кўргазма давомида, аммо 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

 

8.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома *

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

 

 

1. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун:

а) олиб кирилаётган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат ёки рус тилига таржимаси тасдиқланган нусхалари;

б) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

2. Мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун:

а) ўтнатилган тартибда давлат ёки рус тилига таржимаси тасдиқланган чет давлатлар раҳбарлари ва чет давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари ёки уларни берган орган томонидан тасдиқланган кўчирмалари;

б) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

3. Кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун:

а) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

б) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида – фойдаланилмаган ўқ-дорилар) қайтиб олиб чиқиш шарти билан олиб кириш:

а) ов қилиш фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси);

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 иш куни

90 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ов ёки тадбир даврида, аммо 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга

 

9.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома *

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш

1. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун:

а) Қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган Миллий гвардия органининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси;

б) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

2. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун:

а) Қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган Миллий гвардия органининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси;

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

3. Чет давлат ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадларида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида – фойдаланилмаган ўқ-дорилар) қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиш:

а) ов қилиш фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси);

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш органлари (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун:

а) фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қурол олишга доир рухсатнома.

10 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 иш куни

90 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ов ёки тадбир давомида, аммо 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

90 кун

10.

Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг
ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг
ўқ-дориларини, коллекциялаш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол  ва ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш

а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар нусхалари;

б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан (темирйўл транспортида ташишда) кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;

в) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни

90 кун

Фуқаровий (хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатномалар берилганда, ушбу қуроллар ва унинг ўқ-дориларини ташиш уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Мавзуга оид