Ўзбекистон | 21:35 / 18.01.2020
3454
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистоннинг Москвадаги элчихонасида МДҲ иқтисодий кeнгаши ҳузуридаги иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

17 январь куни мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг (ИМК) жорий йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир чоғида Ўзбекистон Республикасининг МДҲга 2020 йилдаги раислиги билан боғлиқ масалаларга муҳим эътибор қаратилди.

“ИМК аъзолари томонидан йиғилиш кун тартибига асосан инновацион ҳамкорлик, товарларни маркировкалаш, стандартлаш соҳасидаги 7 та масала ҳамда 2021 йилда МДҲда Архитектура ва шаҳарсозлик йилига бағишланган тадбирлар режаси лойиҳаси кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.

МДҲ Иқтисодий кенгаши ва МДҲ Иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишлари кун тартиби ҳам келишиб олинди.

Комиссиянинг кейинги йиғилиши 19 февраль куни Москва шаҳрида ўтказилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид