Ўзбекистон | 11:10 / 20.01.2020
3358
2 дақиқада ўқилади

2019 йил Ўзбекистонда жами 68,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

2019 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда жами 68,8 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати 2018 йилга нисбатан 19,0 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида айтилади.

Жорий даврда жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 16,9 трлн сўмни ташкил этди. 2018 йил билан солиштирганда 8,5 фоизга кўп ишлар бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2018 йилнинг мос даври кўрсаткич даражасидан 2,2 фоиз пунктга камайиб, 24,6 фоизни ташкил этди. 

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2019 йил январь-декабрида қурилиш ишларини бажарган бошқа ташкилотларга нисбатан кескин ошганлиги кузатилди. Улар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 54,6 фоизи тўғри келиб, 2018 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 4,6 фоиз пунктга кўпайди. Шунингдек, улар ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари ҳажми 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 29,5 фоизни ташкил этган ҳолда 37,5 трлн сўм миқдорида қайд этилди. 

Норасмий сектор ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари улуши ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2,5 фоиз пунктга камайиб, 20,8 фоизни ташкил этди ва 14,356,3 трлн сўм миқдорида қайд этилди. 2018 йилнинг мос давридаги ҳажм билан солиштирганда 8,3 фоизни ташкил этгани кузатилди. 

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 3,899,2 трлн сўм ёки 2018 йилнинг январь-декабрига нисбатан 26,4 фоиз қурилиш ишлари бажарилди, нодавлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан эса 64,955,2 трлн сўм ишлар бажарилиб, ўсиш суръати 18,5 фоизни ташкил этди. Уларнинг республикадаги улушлари мос равишда 5,7 фоиз ва 4,3 фоизни ташкил этди. 

Мавзуга оид