Жаҳон | 00:23 / 20.01.2020
26758
2 дақиқада ўқилади

Дмитрий Медведев Россия ҳукуматининг истеъфога кетиши сабабларини маълум қилди 

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг собиқ бош вазири Дмитрий Медведев “Время” дастурига интервьюсида ҳукуматнинг истеъфога кетиши сабабларини тушунтирди.

Унинг таъкидлашича, Путин Федерал йиғинга мурожаатида сиёсий тизимни янгилаш бўйича катта кўламли вазифаларни белгилаб берди ва президент барча қарорларни қабул қилиши учун уларни муҳокама қилишда мутлақ эркин бўлиши ва уларни бирор-бир омил, жумладан ҳукумат омилига қараб ўтирмасдан қабул қила олиши лозим”.

Медведев бош вазир лавозимини деярли 8 йил эгаллаганини эслатиб ўтган.

“Бу мураккаб масалалар бўйича қарор қабул қилиш билан боғлиқ жуда мураккаб ишдир”, деб таъкидлаб ўтган Медведев.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат истеъфосига “мутлақ хотиржам муносабатда бўлиш лозим”.

“Бунда ғайритабиий нарса йўқ. Бу бутун дунёда юз беради, жумладан бизнинг давлатда ҳам юз берди”, деб айтган собиқ бош вазир.  

Медведев ушбу лавозимда эришган ютуқлари орасида ҳукумат ишининг самарали ташкиллаштирилгани ва йиллик инфляциянинг 13-15 фоиздан 3 фоизгача туширилганини айтиб ўтган.

15 январда Медведев Путиннинг Федерал йиғинга мурожаатидан кейин у бошчилигидаги ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога кетишини маълум қилган.

Медведевнинг ўрнини Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин эгаллади.

Мавзуга оид