АҚШда қурол сақлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватловчи намойишга минглаб қуролланган одамлар келди
АҚШнинг Ричмонд шаҳрида қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи қўллаб-қувватловига намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Полициянинг хабар беришича, намойишга 22 мингга яқин одам келган. Улардан баъзилари ўзи билан ўқотар қурол, жумладан, тўппонча ва милтиқлар олиб келган.
Намойишни қуролга эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимояловчи ҳаракат Virginia Citizens Defense League ташкиллаштирган. Намойиш демократларнинг ўқотар қурол олиб юришга янги чекловлар киритиш режасига жавобан ўтказилган.
АҚШда охирги вақтда ўқотар қурол билан бир неча оммавий қотилликлар содир этилганди.
Таъкидланишича, АҚШ конституциясида барча фуқароларга қурол олиб юриш ҳуқуқи кафолатланган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп қуролга эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга ваъда берган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024