Одноклассники ижтимоий тармоғи Ўзбекистондаги асосий аудиториянинг кўрсаткичлари ва турли сервислардан фойдаланувчиларнинг фаоллиги бўйича 2019 йил натижаларини якунлади. ОК таҳлилчилари фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда бир-бирларига виртуал совғаларни фаол тақдим этишларини ва видеоқўнғироқлардан фойдаланишларини ва ўн миллиардлаб видео кўришларини аниқладилар. Аудитория фойдаланувчиларнинг мамлакат ҳудудида ҳақиқий турар жойи бўйича ҳисобланди.

Ўзбекистон Одноклассникидан фойдаланиш бўйича энг фаол мамлакатлар топ-5 га киради. Аудиториянинг асосий қисми охирги йилда ўзгаришсиз қолди — улар 25 дан 34 ёшгача бўлган ёш эркаклардир. Умуман олганда эркаклар Ўзбекистондаги ОК фойдаланувчиларнинг умумий сонининг 78% ни ташкил этади.
Ўзбекистонликлар контентдан мобиль қурилмалар орқали фойдаланувчиларнинг глобал трендларидан қолишмайдилар ва ўз телефонларида Одноклассникида бўлишни афзал кўрадилар: ижтимоий тармоққа киришларнинг 89% мобиль қурилмалардан амалга оширилади.
2019 йилда Одноклассники ўзининг муҳим хусусиятлари ва асосий бизнес-йўналиши коммуникация сервисларига эътиборни қаратди, улар ёрдамида фойдаланувчилар ўзларининг самимий ҳис-туйғулари билан ижтимоий тармоқдаги яқинлари ҳамда дўстлари билан ўртоқлашадилар: виртуал совғалар, стикерлар, қўнғироқлар. Бу йил якунларига кўра кунлик аудиториянинг динамикаси бўйича ижобий тренд кўрсатиш имконини берди.
Фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқ учун ўта муҳим бўлган виртуал совғалар сервисига жалб этилганлиги рекорд даражада 3 мартага ошди: ҳар ойда жўнатилган совғачалар 26 млн тагача етди. Шунингдек хабарлар ва изоҳларда стикерларнинг оммалашуви ҳам рекорд суръатларда ўсиб бормоқда. 2019 йил мобайнида ўзбекистонлик фойдаланувчилар 22 млн дан кўп стикер юбордилар – бу 2018 йилга нисбатан 10 марта кўп демакдир.

ОК фойдаланувчилари ўтган йилда янгиликлар лентасида дўстлари ва танишларининг ҳаётига оид ҳодисаларига кўпроқ ўз муносабатларини билдирдилар. ОКда машинали ўқитиш базасида дўстларни ҳатто эски расмлари бўйича ҳам автоматик тарзда қайд этишни таклиф этадиган шахсларни таниш технологияси ва ақлли лентанинг янги алгоритмлари туфайли “Класс” ва бошқа ҳиссиётлар миқдори бўйича тарихий рекорд ўрнатилди: бир суткада 240 миллион ва бир секундда 5000 дан ортиқ.













