Президентнинг парламентга мурожаатномаларида энг кўп қўлланган сўзлар қайси бўлган?
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаат қилиш анъанаси дастлаб 2017 йил декабрь ойида жорий этилган бўлиб, мазкур мурожаатномада кўтарилган масалалар барча фуқаролар ва халқаро ҳамжамиятнинг диққат эътиборини ўзига тортиб келмоқда.
Review'нинг ёзишича, президент ўз мурожаатида одатда ўтган йилни сарҳисоб қилади ва яқин келажакда республикани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. 2020 йил 24 январда президентнинг Олий Мажлисга учинчи маротаба мурожаати кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Олий Мажлисга мурожаатномасида жами 7 673 та сўз ишлатилган бўлса, 2017 йилда эса жами 12 069 та сўз ишлатилган.
2018 йилдаги мурожаатнома матнида келтирилган сўзлар асосида Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан энг кўп ишлатилган сўзларнинг контент анализи амалга оширилиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмаси тузилди.
Марказ томонидан мурожаатномаларда энг кўп ишлатилган 15 та сўз таҳлил қилинди. Бунда сўзлар таҳлил қилинаётган матн ичида қанча кўп ишлатилган бўлса, тасвирда сўз шунча катта кўринади.
Ҳар иккала мурожаатномада энг кўп ишлатилган сўз бу “давлат” сўзидир.
2018 йилги мурожаатномада “давлат” сўзи 53 марта ишлатилган бўлса, 2017 йилда 81 марта ишлатилган.
Иккинчи ва учинчи ўринларда энг кўп ишлатилган сўзлар “биз” ва “янги” сўзлари бўлиб, улар 2018 йилда 2017 йил билан таққослаганда ўрта ҳисобда 15 тага камайган. Буни фақат биз ўзимиз, ўз кучимиз билан янги Ўзбекистонни қуриш имкони ва бурчига эгамиз деб тушунсак бўлади.
2017 йилга нисбатан “Вазирлар Маҳкамаси” сўз бирикмаси 2018 йилда 7 марта кўп ишлатилган. Бу эса мамлакатдаги ижро органи – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдига жуда катта вазифалар ва топшириқлар қўйилганлигидан ҳамда унинг халқ олдидаги масъулияти оширилганлигидан далолат беради.
Бундан ташқари мурожаатномада “халқаро”, “тизим”, “таълим”, “солиқ”, “замонавий” сўзлари энг кўп қўлланилган ва уларга алоҳида урғу берилган.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
11:10 / 28.10.2024