Жаҳон | 20:16 / 21.01.2020
5285
1 дақиқада ўқилади

Трамп Еврокомиссия раҳбари билан «катта савдо битими»ни муҳокама қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Давосда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан "катта савдо битими"ни муҳокама қилишини билдирди.

"Биз катта савдо битими тўғрисида гаплашамиз. Биз аввал ҳам бу ҳақда гаплашгандик. Нимагадир эришамиз, деб умид қиламан", - деди Трамп учрашув олдидан.

Вашингтон ва Пекин глобал иқтисодий вазиятни белгилаб берувчи савдо келишувини тузишга тайёрланмоқда. Бу жараёнга расман алоқадор бўлмаган кўплаб воқеалар аслида АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг оқибатидир.

"Биз бошқа нарсаларни ҳам муҳокама қиламиз, аммо савдо ва ўртамиздаги савдо битими, шунингдек Европа билан ҳам – аслида барчамиз истаётган нарса шу", - деб қўшиб қўйди Трамп.

Мавзуга оид