Жамият | 17:57 / 22.01.2020
10356
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Агробанк томонидан мактаб ўқувчиларига «Банкирлар сабоғи» мавзусида амалий дарслар ташкил қилинди

Республикадаги етакчи молия муассасаларидан бири – «Агробанк» ўқувчилар ўртасида молиявий саводхонликни оширишда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, банк масъул ходимлари томонидан пойтахтимиздаги 173-сонли умумтаълим мактабида «Банкирлар сабоғи» мавзусида амалиёт дарси ташкил қилинди.

Дарсда ходимлар томонидан тақдимот ўтказиб, болаларга банк фаолияти, ишлаш тамойиллари, ходимлар вазифалари ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари ўқувчилар «Агробанк» тарихи билан танишиб, унинг бугунги фаолияти ва хизматлари ҳақида керакли тасаввурларга эга бўлишди.

Ўқув амалий дарсларни юқори синф ўқувчиларида ўтказилиши ҳам уларни келажакда касбларини танлашда катта туртки бўлди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга хизмат қилади. Агробанк томонидан ушбу ўзига хос «Банкирлар сабоғи» амалий дарслари республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилмоқда.

Сайт: www.agrobank.uz

Telegram: t.me/AgrobankChannel

Instagram: @Agrobank_uz

Facebookfb.com/AgrobankUzbekistan

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид