Ўзбекистон | 09:41 / 22.01.2020
5935
2 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: Қудуқларни жиҳозлаш суръатини ошириш давом эттирилмоқда

Фото: ERIELL Group

«ERIELL Group» компанияси Қашқадарё вилоятида «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган углеводород хом-ашёсини қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар Давлат дастурига мувофиқ «Алан» ва «Зеварди» конларида қўшимча қудуқларни жиҳозлаш ишларини якунлади.

Муборак нефть ва газ қазиб олиш бошқармаси томонидан 5 ойдан қисқароқ муддат ичида «Алан» конида ҳақиқий чуқурлиги 2797 метр бўлган №205 рақамли қудуқни тайёрлаш ишлари якунланди.

Узунлиги 550 метр, диаметри 108×8 мм бўлган газопровод-шлейф қуриб битказилди. «Зангори олов»нинг суткалик ҳажми 60 минг кубометрни ташкил қилмоқда.

Давлат дастурини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи 2020 йилнинг 20 январида «Зеварди» конидаги №308 рақамли қудуқнинг ишга туширилиши билан ёдда қолди. 2760 метр чуқурликдан олинган газ дебити суткасига 100 минг кубометрни ташкил қилди.

Ҳар икки қудуқ қурилишида вертикал бурғулаш услуби қўлланилди.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид