ИИБ бошлиғига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
Нукусда ички ишлар ходимига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Нукус шаҳар ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ бошлиғи, подполковник А.Бекмуратовга Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.И. ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора тариқасида 1.200 АҚШ доллари пули таклиф қилган.
15 январь куни фуқаро А.И. подполковник А.Бекмуратовга ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига таклиф қилган 1.200 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ҳамда жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:42 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
19:09 / 28.10.2024