Саудия Арабистонида илк аёллар батальони ташкил этилди
Саудия Арабистони қуролли кучларида тўлиқ аёллардан ташкил топган биринчи ҳарбий бўлинма пайдо бўлди. Бу ҳақда Arab News нашри хабар берди.
Подшоҳликда аёлларга қуролли кучлар сафига киришга 2019 йил октябрда рухсат берилган эди. Саудиялик аёллар қуруқликдаги қўшинлар, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари, тиббий хизмат ва ракета қўшинларида кичик капрал, сержант ва штаб сержантлари сифатида хизмат қила оладилар.
2019 йилда Саудия Арабистонида аёллар ҳуқуқлари кенгайтирилиб, уларга эркак қариндошларисиз саёҳат қилишга ва туғилган фарзандлариини мустақил қайд қилишга рухсат берилган. 2018 йилда эса саудиялик аёллар машина ҳайдаш ҳуқуқини олишган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024