Ўзбекистон | 08:38 / 22.01.2020
9242
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришга бюджетдан ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот берилди

Фото: Shutterstock

Молия вазирлиги соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2016 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 6,0 трлн. сўм ажратилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 14,8 трлн. сўмни ташкил этиши режалаштирилмоқда (2016 йилга нисбатан қарийб 2,5 баравар ёки 2019 йилга нисбатан 1,23 баробар кўпроқдир).

Шунингдек, 2020 йилда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилишга 1 491,8 млрд. сўм ажратиш назарда тутилган (2016 йилга нисбатан эса 6,5 баробарга ёки 2019 йилга нисбатан қарийб 36 фоизга кўпроқдир).

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағларнинг айрим фаолият турлари кесимида кўриниши қуйидагича:

а) шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар харажатлари учун 2020 йилда 102,8 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилаётган бўлса, 2016 йилда 16,3 млрд. сўм ажратилган;

б) соғлиқни сақлаш соҳасининг энг оғир нуқталаридан бири бўлган онкология муассасаларида даволанадиган ҳар бир беморнинг бир кунлик дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш харажатлари учун бюджет маблағлари 2016 йилдаги 3 250 сўмдан 2020 йилда 66 227 сўмгача оширилди;

в) аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати учун ҳар бир чақирувга 2016 йилда ўртача 482 сўмдан ажратилган бўлса, 2020 йилда бундай харажат тури учун 6 700 сўмдан ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Мавзуга оид