Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 21 январь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 36 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да қайд этилган (36 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).
Қўй гўшти 38 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (38 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (68 000) сўмдан кузатилди.
Картошка 1 600 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1600 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» да (5 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Дамариқ деҳқон бозори» Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да (1500) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» да кузатилди (4000 сўм).
Сабзи 1 000 сўмдан 4 500 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори» Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳри «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори» Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» да (1000) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 500) сўмдан кузатилди.
Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да кузатилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).
Гуруч 3 800 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (3 800 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л.)
Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 400) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.
Шакар 5 500 сўмдан 6500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори» Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (5 500) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (6 500) сўмдан кузатилди.
Мавзуга оид
14:59 / 10.11.2024
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45 / 10.11.2024
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024