Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик мигрант Петербургда қирғиз паспортини сотиб олгани учун суд олдида жавоб беради
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси суд олдида жавоб беради - у сохта ҳужжат сотиб олганлик ва ундан фойдаланганликда айбланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилди.
Прокурорнинг версиясига кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожири пул ва вақтни патентни расмийлаштириш учун сарф қилмаслик мақсадида Қирғизистон сохта паспортини сотиб олишга қарор қилган, у Россияда ишлаш ҳуқуқини тақдим этган. Қирғизистон фуқароларининг Россияда ишга жойлашиши нисбатан осон - уларга ишлаш учун рухсатнома олишнинг ҳожати йўқ, вақтинча қолиш муддати эса иш берувчи билан тузилган шартнома муддатига қараб белгиланади.
Эркак сохта паспорт, миграция картаси ва Россия ҳудудида шу йил апрель ойигача қолишга имкон берувчи меҳнат шартномасини харид қилган. Натижада, у ҳужжатларни қалбакилаштиргани учун қўлга олинди, жиноят иши Колпино туман судининг залида кўриб чиқилади.
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра, ўзбекистонлик фуқаро бир йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш ёхуд бир йиллик мажбурий жамоат ишлари жазосига тортилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
12:49 / 11.10.2025
Петербургда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025