Ўзбекистон | 22:20 / 23.01.2020
13585
2 дақиқада ўқилади

Қибрайда хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган уч нафар ички ишлар ходимининг номи абадийлаштирилди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Ички ишлар вазирлиги тизимда хизмат қилиб, юрт тинчлиги йўлида жон берган ходимлар ёдини абадийлаштириш ишларини давом эттирмоқда.

22 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида жон фидо қилган ички ишлар органлари ходимлари, марҳум Бексеид Кентаев, Зоитбек Аҳмедов ва Азизхон Турсуновлар таҳсил олган 25- ва 28-сонли умумтаълим мактабларида уларнинг ёдини абадийлаштириш мақсадида «Хотира бурчаги» ташкил этилди ва шу муносабат билан расмий очилиш маросими ўтказилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Тадбирни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Азиз Тошпўлатов ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов очиб берди ва ушбу марҳум милиция инспекторларининг ҳаёти, босиб ўтган шарафли йўли ҳақида тадбир қатнашчиларига қисқача маълумот бериб ўтди.

Тадбирга ушбу ходимларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилиб, уларга мард ва жасур фарзандни тарбиялаб вояга етказганлари учун раҳбарият номидан миннатдорчилик билдирилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

«Сўзга чиққанлар ёдгорликни ўрнатилишидан мақсад келгуси авлоднинг ватанпарварлик руҳида улғайиши, марҳум ходимларнинг босиб ўтган, шонли йўллари ва кўрсатган қаҳрамонликларидан ибрат олиб, мактабда яхши ва аъло баҳоларга ўқишлари, юрт тинчлиги учун ўз ҳаётини ҳам аямаган шу инсонлар, қолаверса буюк боболаримиз Амир Темур, Жалолиддин Мангубердиларга муносиб ворис бўлишлари кераклини таъкидладилар», – дейилади Тошкент вилоят ИИББ Ахборот хизмати хабарида.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид