Саудия Арабистонида 30 нафар ҳиндистонлик ҳамширага коронавирус юққани гумон қилинмоқда
Саудия Арабистонининг Ҳамис-Мушайт шаҳридаги шифохонада Ҳиндистоннинг Керала штатидан 30 ҳамшира улардан бири янги турдаги коронавирус билан зарарланганликка гумон қилингач карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда The Hindustan Times нашри маълум қилди.
Керала штати ташқи ишлар вазири Велламвелли Муралидхараннинг таъкидлашича, Саудия Арабистонидаги шифохонада 100 дан кўпроқ ҳиндистонлик ҳамшира ишлайди ва улардан 30 нафари кузатув остига олинган.
38 ёшли ҳамшира коронавирусни у билан зарарланган бемор билан алоқада бўлганда юқтириб олган. Кейинроқ ушбу ҳамшира билан алоқада бўлган барча ҳамширалар карантинга жойлаштирилган. Ҳамшираларнинг айтишича, улар бирор-бир текширувсиз карантинга жойлаштирилган.
Бироқ ҳамширалардан бирининг яқини маълум қилишича, 20 ҳамширадан вирусга таҳлил олинган ва барча тестлар вирус борлигини кўрсатган. Янги вируснинг инкубацион даври ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмагани сабабли барча ҳамширалар карантинга олинган. Манбанинг таъкидлашича, ҳамшираларнинг аҳволи “ҳақиқатан аянчли”.
Айни вақтда Хитойда коронавируснинг тарқалиши олдини олиш мақсадида иккита шаҳар – Ухань ва Хуанган изоляция қилинди.
South China Morning Post нашрининг Хитой соғлиқни сақлаш ва гигиена масалалари бўйича давлат қўмитаси ҳисоботига таяниб хабар беришича, Хитойда коронавирусдан зарарланганларнинг ёши 48 дан 89 гачани ташкил қилмоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, коронавируснинг пайдо бўлиш ўчоғи ҳисобланган Уханда ундан вафот этган 17 кишидан 9 нафари қанд касаллиги, юрак ишемик касаллиги ёки Паркинсон касаллиги каби сурункали касалликларга эга бўлган. Улардан 8 нафарининг ёши 80 дан, 2 нафарининг ёши эса 70 дан ошган бўлган. Коронавируснинг энг ёш қурбони аввал инсультни бошдан кечирган ва сурункали қанд касаллигига эга 48 ёшли аёл бўлган.
Экспертларнинг таъкидлашича, мавжуд эпидемиологик маълумотлар ёшроқ одамлар ушбу касалликка чалинишга унча мойил эмасликларини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024