Жаҳон | 22:10 / 24.01.2020
10558
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат департаменти коронавирус сабабли Хитойдаги ходимларини чақиртириб олди

Фото: Getty Images

АҚШ давлат департаменти янги турдаги коронавирус сабабли Хитойдаги ходимларини чақиртириб олди ва хавфлиликнинг қизил даражасини жорий қилди. Бу ҳақда давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилган. 

Фавқулодда хизматлар билан боғланмаган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ортга чақиртириб олинган.

“АҚШ ҳукумати Хубэй провинциясида АҚШ фуқароларига тезкор ёрдам беришда чекланган имкониятларга эга”, деб огоҳлантирилган хабарда.

Давлат департаменти шунингдек америкаликларга Хитойга бормасликни тавсия қилган ва хавфлиликнинг тўртинчи – қизил даражасини киритган. Хитойга бориши муҳим бўлганларга эса қўлларни тез-тез, 20 сониядан кам бўлмаган вақт давомида совун билан ювиш, одамлар билан алоқадан қочиш, жонзотлардан олинадиган маҳсулотларни (гўшт, балиқ, денгиз маҳсулотлари, сут, сут маҳсулотлари, тухум ва шу каби) истеъмол қилмаслик тавсия қилинган.

Мавзуга оид